Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар У Зотга шукр қилингиз! 173. У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир. 174. Аллоҳ нозил қилган китоб (Таврот)дан иборат бўлган нарсани (Муҳаммад алайҳис-саломнинг пайғамбарлигини) беркитадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар уларга қиёмат кунида Аллоҳ сўзламайди боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир. 175. Ана ўшалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир. Жаҳаннам ўтига мунча сабр-тоқатли эканлар-а? 176. Ўша (азоб) Аллоҳ бу китоб (Таврот)ни ҳақ билан нозил қилгани сабаблидир. Албатта бу китоб хусусида талашиб-тортишадиган кимсалар ҳеч қачон (ҳақ билан) келиша олмайдилар“.          [2:158-176]
Тафсир:


إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِن شَعَآئِرِ اللّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَن تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ
– „158. Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир“. [2:158]


Аллоҳ Таоло Байтул Ҳаромни мусулмонларга қибла қилганини айтганидан кейин бу уй ўзи аслида нима учун бино қилинганини яъни, у ҳаж ва умра учун қурилганини айтяпти. Шу билан бирга Сафо билан Марва ўртасидаги саъй хусусида ҳам гапиряпти. Мусулмонлар учун бу амални қилиш ҳараж, ўнғайсиз бир иш бўлиб турганди. Аллоҳ мусулмонлардан ҳаражни, ўнғайсизликни кўтарган, уларнинг Аллоҳга итоат этишлари учун улуғ савоблар бордир.
Мана шуларнинг ҳаммаси янги қиблага, Исломга даъват қилишга, Аллоҳни ҳар доим эслаб туришга, У Зотнинг буйруқларини машаққатли бўлса ҳам бажаришга, Аллоҳнинг йўлида учрайдиган озорларга сабр қилишга йўналтириш ҳамда Аллоҳга итоат этган, ҳар қанча оғир, машаққатли, ҳаражли бўлмасин, У Зотнинг шариатига амал қилган кимсаларга улуғ савоблар борлигини, оқибат мўминларники эканини баён қилиш оқимида боряпти.

 

Бу оқимда мана шу муборак оят ворид бўлди. Сафо билан Марва ўртасида саъй қилиш мусулмонлар учун ҳараж, ўнғайсиз эди. Улар,

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208